Биология кафедраси

Биология  кафедраси

Биология кафедрасида ботаника, зоология, анатомия ва физиология, ҳужайра ва ривожланиш биологияси, эволютцион таълимот, генетика ва экология каби фанлар ўқитилиб келинмоқда. Ушбу фанлар бўйича кафедранинг  6 нафар ўқитувчиси  ўқувчиларга дарс бериб келмоқда. Булардан,  1 нафар дотсент, 3  нафар фан номзоди, 3 нафар бош ўқитувчи, 1 нафар етакчи ўқитувчи, 1 нафар катта  ўқитувчи, 1 нафар олий маълумотли ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.

     Дилбар Шамирзаевна Бабаханова – 1991 йилда Ленинград Давлат Университетининг  биология факултетини  тамомлаган, мутахассислиги биолог-генетик. Ҳозирда биология фанидан  бош  ўқитувчи вазифасида иш олиб боради.  Қатор  илмий-услубий мақолалари Ўзбекистон ва МДҲ да  нашр қилинадиган илмий  журналларда чоп қилинган.  Д.Ш.Бабаханова   биология  фан олимпиадаларига  ўқувчиларни тайёрлаш соҳасида кенг кўламда фаол иш олиб боради. Унинг раҳбарлигида   ТТА  АЛ 3-босқич талабалари Ғозиев Н.  Муҳамедов И.  Қодирова Д. 2017-2018 ўқув йилида Қозон федерал университети ва Узоқ Шарқ федерал университети томонидан ўтказилган фан олимпиадаси ғолиблари бўлдилар. Фан олимпиадасининг республика босқичида қуйидаги ўқувчилар 2010 (Зиёвуддинов М. 1-ўрин),  2012 (Абдукаримов Ш. 1-ўрин), 2013 (Аброрхонов.А., 1-ўрин), 2014 (Шамирзаева Д., 2-ўрин), 2015 (Икромова Л., 1-ўрин)  йилларда  ғолибликни қўлга киритиб,  ТТАга имтиёзли равишда талабалар сафига қабул қилинганлар; 2013 йилда 3-босқич талабаси   К.Тошпўлатова  биология фанидан Халқаро  олимпиадада  иштирок  этган.  Д.Ш.Бабаханова 2018 йилда Ўзбекистон  Олий ва ўрта махсус  касб-ҳунар таълими  йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан тасдиқланган академик лицейлар учун биология фанидан Намунавий   ўқув дастурининг ҳам муаллифи ҳисобланади. 2017 йилдан буён биология  кафедраси мудири вазифасида ишлаб келмоқда. Д.Бабаханова  2012 йилда   “Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими аълочиси” кўкрак нишони ва  2018 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Раъно Нуриллаевна Бабаева – 1987 йилда  ТошДУ (ҳозирда ЎзМУ) биология-тупроқшунослик факултетини тамомлаган. Биология фанлари номзоди. 2002 йилда “Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.  2012 йилда ўрта- махсус касб ҳунар коллежлари ва АЛ ўқувчилари учун   “Ботаника”  ва 2016 йилда   Ўрта- махсус касб ҳунар коллежлари ва АЛ ўқувчилари учун   “Ботаника ва ўсимликлар  физиологияси”  ўқув қўлланмалари  муаллифи. 1991-2015 йилларда 45 дан ортиқ илмий-услубий мақолалари Ўзбекистон, Россия, Украина, Эстонияда чоп қилинган.  2005 йил 2- сентабрдан буён академик лицейда биология  ўқитувчиси  вазифасида ишлаб келмоқда.
Зохид Васикович Маликов -1971 йилда ТДПИ (ҳозирда ТДПУ) биология-кимё факултетини  тамомлаган,  биология фани  етакчи  ўқитувчиси, биология фанлари номзоди.  Мазкур  лицейда  2007 йилдан бошлаб  фаолият олиб боради. “Умумий экологиянинг асосий тушунчалари”, “Ҳужайра, ривожланиш ва ирсият биологияси”  , “Ўсимликлар экологияси ва инсон саломатлиги”   , “Экология асослари”, “Биологик атамаларнинг ўзбекча-русча-инглизча изоҳли луғати”  ўқув қўлланмалари ва   АЛ ўқувчилари учун мўлжалланган  “Одам  анатомияси ва  физиологияси” дарслиги (ҳаммуаллифликда) нашр қилинган.  З.В.Маликов 2018 йилда Ўзбекистон  Олий ва ўрта махсус  касб-ҳунар таълими  йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан тасдиқланган академик лицейлар учун биология фанидан Намунавий   ўқув дастурининг ҳам муаллифи ҳисобланади.
 Саноат  Мухаммадаминовна Наджимова – 1991 ТошДУ (ҳозирда ЎзМУ) биология-тупроқшунослик факултетини битирган, мутахассислиги биология-кимё  ўқитувчиси.  Ҳозирда биология фанидан  бош  ўқитувчи, педагогика  фанлари  номзоди.  2008 йилда “Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.       Абитуриентлар учун “Биология” қўлланмаси муаллифи (2013), таълим технологиялари йўналишида 20 га яқин мақолалари   Республика журналлари ва Конференсия материалларида  чоп этилган.
        Абдулхақова Гулназира Вахобжоновна -2010 йилда Наманган Давлат  Университетининг биология факултетини бакалавр босқичини тамомлаган. Қатор  илмий-услубий мақолалари Ўзбекистон ва МДҲ да  нашр қилинадиган илмий  журналларда чоп қилинган.  2016 йилдан бошлаб  ТТА  АЛда  олий маълумотли ўқитувчи  лавозимида фаолият юритмоқда. Г. Абдулхақова  2017 йилда Ўзбекистон  Олий ва ўрта махсус  касб-ҳунар таълими  йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан тасдиқланган академик лицейлар учун биология фанидан Намунавий   ўқув дастурининг ҳаммуаллифи ҳисобланади. «экология асослари» фанидан Ўқув услубий мажмуа ишлаб чиқишда қатнашгани  ва видеодарсликлар тўплами  тузгани учун   2016 йилда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини  ахборот методик таъминлаш хизматининг гувоҳномаси билан тақдирланган. 2017 йилда “Экология асослари”   ўқув қўлланмаси (ҳаммуаллифликда) нашр қилинган.
Кодиров Даврон Мамадиёрович – 2006 йил Мирзо Улуг`бек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети бакалавр босқичи, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган. 2003-2004 йиллар А.Навоий номидаги Республика нафис санъат лицейида тарбиячи, 2006-2007- йилларда ЎзР ФА генетика ва ўсимликлар экспериментал биология институтида лаборант, 2008-йил Оқолтин туманидаги 10-оърта мактабда биология оъқитувчиси, 2008-2011-йилларда Тошкент шаҳар  “ФИРДАВС-НАИМ” МЧЖда биология ўқитувчиси, 2

 

015-2017- йилларда “ИНФО ТЕСТ” нодавлат таълим муассасасида биология   ўқитувчиси, 2017-йил 19-августдан ТТА  академик лицейида тўгарак раҳбари лавозимида ишлаган. 2017-йил 10-октябрдан март ойигача хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда биология кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Алламуратов Миртаза- 1971 йилда ТДПИ (ҳозирда ТДПУ) биология-кимё факултетини  тамомлаган,  биология фани   бош  ўқитувчиси, биология фанлари номзоди. Қатор  илмий-услубий мақолалари Ўзбекистон ва МДҲ да  нашр қилинадиган илмий  журналларда чоп қилинган.  2018 йилдан бошлаб  ТТА  АЛда   ўриндошлик асосида бош ўқитувчи  лавозимида фаолият юритмоқда.
Жалолова Холида Бабакуловна – 1997 ТошДУ (ҳозирда ЎзМУ) биология-тупроқшунослик факултетини битирган, мутахассислиги эколог, биология-кимё  ўқитувчиси. 2018 йилдан бошлаб  ТТА  АЛда   ўриндошлик асосида олий маълумотли ўқитувчи  лавозимида фаолият юритмоқда.
Максумова Мунира Абдуганиевна – 1995 ТошДУ (ҳозирда ЎзМУ) биология-тупроқшунослик факултетини битирган, мутахассислиги биолог, биология-кимё  ўқитувчиси. 2018 йилдан бошлаб  ТТА  АЛда   ўриндошлик асосида етакчи ўқитувчи  лавозимида фаолият юритмоқда.
Эгамбердиев Фарход Бахромжон ўғли – 2013 ЎзМУ биология-тупроқшунослик биология факултетини бакалавр босқичини тамомлаган, ҳозирда ЎзМУ микробиология ва вирусология кафедраси магистри ҳисобланади. 2017-йил 10-октябрдан ТТА  академик лицейида тўгарак раҳбари лавозимида ишлаган. 2017 йилдан бошлаб  ТТА  АЛда   ўриндошлик асосида олий маълумотли ўқитувчи  лавозимида фаолият юритмоқда.