Кимё кафедраси

Кимё кафедраси

Кимё кафедрасида 6 нафар  ўқитувчи меҳнат фаолиятини олиб бормоқда . Улардан 6 нафари асосий,  1 нафари  ўриндош.

Кимё кафедрасида қуйидаги фанлар ўқитилмоқда.

Умумий кимё
Анорганик кимё
Органик кимё

Ҳамкорлик ишлари
Ҳамкорлик шартномалари ТТА биорганик ва биологик кимё кафедрасива ЎзМУ кимё  кафедраси билан тузилган ва тасдиқланган. Шу асосида ўқув, методик ва маънавий ишлар амалга оширилмоқда.

Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар.
Кафедра ўқитувчиларидан Ф. Воҳидова 205-гуруҳда,  С. Акмалова 102-гуруҳда,  Ж. Қурбонов  202-гуруҳда раҳбарлик ишларини олиб бормоқдалар. Мазкур гуруҳларда гуруҳ соатлари ва тарбиявий соатлар йиллик режа асосида ўтказилмоқда. Гуруҳ раҳбарлари мазкур гуруҳлар билан биргаликда лицейда ўтказилган барча тадбирларда иштирок этмоқдалар , маънавият соатларини музей, кўргазмаларда ўтишга ҳам  эътибор берилмоқда.

Тўгараклар:

Кафедрада  2017-2018  ўқув  йили  бошидан  тасдиқланган  режа асосида тўгараклар фаолият  кўрсатмоқда. «Ёш кимёгар» тўгарагини   С. Акмалова , «Мўжизасиз-мўжизалар» тЎгарагини кимё ўқитувчиси   Рустамова Х. Ч. , “Қизиқарли кимё”  Юнусҳўжа Й. бошқармоқдалар.

Бош ўқитувчилар:

Воҳидова Фотима Мажидовна    Педагогик иш                     стажи 35 йил. Мазкур таълим муассасасида 2003 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Вохидова Фотима Мажидовна академик лицейдаги фаолияти давомида ўзига талабчан ўқитувчи, этук мутахассис, касбдошларига ҳамда ўқувчиларга нисбатан меҳрибон, фидоий устоз сифатида фаолият кўрсатмоқда. Ўзининг иш фаолияти жараёнида тиришқоқлиги, изланувчанлиги, янгиликка интилувчанлиги билан ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоаси орасида  ҳурмат қозонди.
Ф. Вохидованинг ўқувчилари шахар, республика ва халқаро кимё фани олимпиадалар  ғолиблари ҳисобланишади. Ҳусусан  Н Чомахсудов  Халқаро 42-Д. И. Менделеев кимё фани олимпиадаси ғолиби, Д. Рихсиева  Халқаро 47-Д. И. Менделеев кимё фани олимпиадасида кумуш медал` совриндори ҳисобланади. Вохидова Ф. М. . раҳбарлик қилган гуруҳларида олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи юқори фоизларни ташкил этади. Вохидова Ф. М 2003 йилдан буён шаҳар ва республика олимпиадаларида ҳайъат  аъзоси сифатида фаолият кўрсатади. Ф. Вохидова 2012йилда республика миқёсидаги микробиологларнинг Вқурултойида илмий мақоласи билан иштирок этган. Дарс жараёнида Вохидова Ф. М янги педагогик технологиялардан, аудио- ва видео материаллар, ижодий вазифалар, қизиқарли дидактик ва тарқатма материаллардан самарали фойдаланади. Машғулотларни жонли ва қизиқарли ўтади. Вохидова Ф. М лицей жамоат ишларида фаол иштирок этади. 2007 йилдан буён кимё кафедраси мудири вазифасида ишлаб келмоқда. Вохидова Ф. М   Д. Ч. Тошкент шаҳар ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг, фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.  Вохидова Ф. М доимий равишда ўз малакасини, сиёсий, иқтисодий ва илмий-назарий дунёқарашини ошириш устида қатъият ва масъулият билан ишлайди.

Рустамова Ҳалима Шукуровна  2008 йилдан хозирги пайтгача ТТА қошидаги АЛда кимё фани ўқитувчиси лавозими вазифасида иш юритиб келмоқда. Иш фаолияти давомида у интизомли, маъсулиятли, билимдон ва зукко мутахассис сифатида ўзини кўрсатди. Ўқувчиларга кенг ва чуқур билим бериши, та`лим ва тарбияга оид долзарб масалаларни атрофлича ўрганиб иш фаолиятига татбиқ қилиши, жамоат ишларида фаол қатнашиши натижасида лицей жамоаси ўртасида эътибор қозонди. Ўқувчилар ва хамкасблари билан оқилона муносабатда бўлиши, ўз ишига маъсулият билан ёндашганлиги учун лицей бўйича “Энг ҳаққоний устоз” номини олишга муяссар бўлди.Х. Рустамова кафедра йиғилишларида таълим ва тарбиянинг долзарб мавзуларига оид маърузалар қилди, очиқ дарслар ўтказди, шунингдек АЛ бўйича иқтидорли ўқувчиларнинг илмий-амалий конференсиясида унинг рахбарлигида шогирдлари томонидан кўплаб маърузалар қилинди. Ўқувчиларидан Турсунов Азамат Халқаро Менделеев олимпиадасида ИВ даражали диплом совриндори Х. Рустамова кимё олимпиадасининг туман, шаҳар ва республика босқичларида ҳайъат аъзоси сифатида бир неча бор қатнашган. Х. Рустамова булардан ташқари гуруҳ раҳбари сифатида хам ўзини яхши томондан кўрсатди, у яхши мураббий ва  истеъдодли ташкилотчилиги учун, у раҳбарлик қилаётган гуруҳ лицей ва академияда ўтказиладиган тадбирларда фаол қатнашади.

Акмалова Саҳобат Саидаҳмадҳоновна  С. Акмалова Саидаҳмадҳоновна 2008 йил 2 февралдан буён ТТА қошидаги академик лицейда  фаолият кўрсатмоқда. Ўқувчиларга кенг ва чуқур билим бериши, жамоат ишларида фаол қатнашиши натижасида лицей жамоаси ўртасида эътибор қозонди. Дарс жараёнида С. Акмалова янги педагогик технологиялардан, аудио- ва видео материаллар, ижодий вазифалар, қизиқарли дидактик ва тарқатма материаллардан самарали фойдаланади. Машғ улотларни жонли ва қизиқарли ўтади.С. Акмалованинг ўқувчилари шаҳар Республика ҳалқаро фан олимпиадаларида юқори ўринларни олиб имтиёзли равишда талаба бўлиши шарафига муяссар бўлганлар. Юқоридаги ҳизматлари инобатга олиниб  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда  Ўрта -маҳсус  ва касб- ҳунар таълими бошқармасининг  фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланган. С. Акмалова кимё олимпиадасининг туман, шаҳар ва республика босқичларида ҳайъат аъзоси сифатида бир неча бор қатнашган. С. Акмалова булардан ташқари гуруҳ раҳбари сифатида хам ўзини яхши томондан кўрсатди, у яхши мураббий ва истеъдодли ташкилотчилиги учун, у раҳбарлик қилаётган гуруҳ лицей ва академияда ўтказиладиган тадбирларда фаол қатнашади.

Юнусхўжа  Йўлдошхон  Толибхўжа-ўғли

Й. Юнусхъжа 2016 йил сентябрдан буён ТТА қошидаги академик лицейда фаолият кўрсатмоқда. Ўқувчиларга кенг ва чуқур билим бериши, жамоат ишларида фаол қатнашиши натижасида лицей жамоаси ўртасида эътибор қозонди. Дарс жараёнида Й. Юнусхўжа янги педагогик технологиялардан, аудио- ва видео материаллар, маъруза тақдимотлари (пптх), ижодий вазифалар, қизиқарли дидактик ва тарқатма материаллардан самарали фойдаланади. Машғулотларни жонли ва қизиқарли ўтади. Академик лицей миқёсида, хамкорлик ишларига маъсул бўлиб олиб борилаётган ишларни доимий равишда мониторинг қилиб боради, Й. Юнусхўжа илмий йўналишда “Галоген тутган полимерларни турғунлигини ошириш” мавзуси бўйича ишлаб ўз илмий салохиятини доимий равишда ошириб бориш жараёнида хозирга қадар 1 та “Муаллифлик Гувохномаси”, Хорижий давлатларда ва Ўзбекистон миқёсида 20 дан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирган ва Халқаро хамда Ўзбекистон миқёсидаги Илмий-амалий анжуманларда 15 дан ортиқ тезислар билан иштирок этган, 15 га яқин “Илмий-услубий“ кўрсатмалар муаллифидир.   Хозирги кунда Докторлик диссертациясини химоясига тайёргарлик кўрмоқда.

Жўраева Раъно Уриновна

Жўраева Раъно Уриновна кимё кафедраси ўқитувчиси Р. У. Жўраева рахбарлигида академик лицейнинг 5 нафар ўқувчиси  ўқувчиларнинг кимё фанидан “Интер-Химик- юниор 2014 ” ХИИ Халқаро масофадан олимпиадасида қатнашиб, мақтов ёрлиги ва диплом билан тақдирландилар.   Р. У. Жўрайеванинг  ўқувчиларидан Лутфуллаев Фарруҳ ва   Шоанваров Шоҳруҳ  2015 йилда  49-Халқаро   Д. И. Менделейев олимпиадасида қатнашиб кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб олийгоҳга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлдилар.   Р. У. Жўраеванинг меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. Р. У. Жўраева 2015-2016 ўқув йилида давлатимизнинг юксак мукофоти Дўстлик Ордени билан мукофотланган.

2015-2016 ўқув йилидаги шаҳар олимпиадаси ғолиблари қуйидагилар:

·        Омонова Чарос 205-гуруҳ  II-ўрин соҳибаси

·        Азимқулов Фирдавс- 307 гуруҳ  II-ўрин соҳиби

·        Абдуҳакимов Жавоҳир 204-гуруҳ II-ўрин соҳиби

2015-2016-ўқув йилида бўлиб ўтган МАСОФАВИЙ ХАЛҚАРО «ИНТЕР ЮНИОР- 2016» олимпиадаси  ғолиблари  қуйидагилар:

   Абдураҳимов Суҳайл- 305 гуруҳ , II-ўрин , диплом  соҳиби

Шоанваров  Шоқодир 203- гуруҳ , II-ўрин,  диплом  соҳиби

2016-2017-ўқув йилида бўлиб  ўтган 50-Халқаро   Д. И. Менделейев олимпиадаси  ғолиби:

·        Омонова  Чарос 305-гуруҳ бронза  медали  соҳибаси

2016-2017-ўқув йилида  бўлиб  ўтган  49-Бутунжаҳон кимё олимпиадаси  ғолиби:

·        Омонова  Чарос 305-гуруҳ бронза  медали  соҳибаси

2016-2017-ўқув йилида  бўлиб  ўтган 50-Халқаро   Д. И. Менделейев олимпиадаси  ғолиби:

·        Абдуҳакимов  Жавоҳир 305-гуруҳ бронза  медали  соҳиби

2016-2017-ўқув йилида  бўлиб  ўтган   51-Бутунжаҳон кимё    олимпиадаси  ғолиби:

Абдуҳакимов  Жавоҳир 305-гуруҳ бронза  медали  соҳиби

2017-2018-ўқув йилида  бўлиб  ўтган МАСОФАВИЙ ХАЛҚАРО «ИНТЕРЮНИОР- 2017» олимпиадаси  ғолиблари  қуйидагилар:

·        Чапсанов  Мурод 304-гуруҳ кумуш медали  соҳиби

·        АбдулазизовАъзамжон 304-гуруҳ олтинмедали  соҳиби

Олий маълумотли ўқитувчилар:

1. Сарабеков Асадбек

2. . ҚурбоновЖасур

Кимё  кафедрасида  мавжуд  бўлган  техник  воситалар:

Кафедрага 101, 102, 103, 104 ва106 хоналар тегишли бўлиб

102-хонада1 та компютер, 1та принтер мавжуд.

103-хонада 1 та компютермавжуд.

101-104 хоналар лаборатория  ўқув хоналари ҳисобланади.