Бугун 20.04.2023 йил санасида Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида «2023 йил Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида Чет тилини сифат ва самарадорлигини оширишда назарий ва амалий асослар» мавзусида халқаро илмий- амалий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда дунёнинг нуфузли нашриётларида илмий асосга эга мақолалар билан иштирок этган академик лицей ўқувчиларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда нафақат илмий назариялар балки дунё халқларининг маданияти, санъат дурдоналари куй қўшиқ, рақслар гултастаси остида тақдим этилди, йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.
Ўз илмий қарашларини мақолалар орқали тақдим этган муаллифлар тақдимотлари билан ўртоқлашдилар ва барча қатнашчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.
Анжуманни ташкиллаштирган ташкилотчиларга, Устоз Самад Ахадовичга, бадиий намойишларни моҳирона тақдим этишда жонбозлик кўрсатган ўқувчиларга, Қадрли устозимиз Зулфия Саҳибжановнага академик лицей маъмурияти, устозлар, ўқувчи ёшлар номидан миннатдорлик билдирамиз.